ҲАР БИР КУН МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Хива шаҳридаги “Алпомиш” оромгоҳида Урганч шаҳар кенгаши тизимидаги ташкилотларда  меҳнат қилаётган ҳодимларнинг 25 нафар фарзандлари  дам олмоқдалар. Оромгоҳнинг 3-навбат очилиш тадбирларида  болаларнинг шодон  кулгулари ва қувончли чеҳралари кузатилди. Тадбирда миллий  ва турли миллат  ашула, рақслари,  спорт ўйинлари, асфальтга расм чизиш каби қизиқарли танловлар бўлиб ўтди. Бу йилги  соғломлаштириш мавсумида аъзоларимизнинг шаҳардаги 6 та оромгоҳларларда 2532 нафар,  вилоятдаги  4 та оромгоҳда 250 нафар, Республика миқёсидаги оромгоҳларда 122 нафар фарзандларимиз  соғломлаштирилди.