БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС

 Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши 1-сон умумий ўрта таълим мактабида “Президентимизнинг ёшлар билан  ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббусини  амалга ошириш  ва таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотларни ижросини таъминлаш” мавзусида  очиқ эшиклар кунида иштирок этмоқда.

 

 

 

КАСАБА УЮШМА АЪЗОЛАРИ МАДАНИЯТ МАСКАНЛАРИДА.

Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши тизимида меҳнат қилаётган спорт, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб интернатларда меҳнат қилаётган ҳодимлар ва уларнинг фарзандлари  Тошкент шаҳар   «MUSICAL»  болалар театрининг «Маугли» спектаклини  томоша қилишди.

Таълимда ислоҳот: “Ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик”

Урганч шаҳар халқ таълими бўлимининг “Жонажон Ўзбекистон, мангу бўл омон!” шиори остида таълимда ислоҳот: “Ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик!” мавзусида 2019 йилнинг 27 август куни Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида анъанавий август кенгаши ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси С.Бердиева Касаба уюшмаси аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, ҳодимларнинг меҳнатини муҳофазаси бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар, 2018 йил 10 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига тўхталди.

 

БИЛИМИМИЗ, ИЖОДКОРЛИГИМИЗ ВА ФИДОЙИЛИГИМИЗ-БОЛАНИНГ БАРКАМОЛ ШАХС БЎЛИБ ЕТИШИШИ УЧУН

Урганч шаҳар макатабгача таълим бўлими 2019 йилнинг 28 август куни Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида анъанавий август кенгаши ўтказилди.
Йиғилишда Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси С.Бердиева «Меҳнаткашларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш-долзарб вазифа” мавзусида маъруза қилди.

2018-2019 укув йилида вилоят халк таълими тизимидаги таълим муассасалари укувчилари ва укитувчилари уртасида халк таълими вазирлиги режаси асосида белгиланган тадбир ва танловлар утказилди. Утказилган танловларда Урганч шахридаги мактабларда таълим олаётган иктидорли 21 нафар укувчи ва уларга таълим бераётган 19 нафар укитувчилар фахрли уринларни эгаллашга эришдилар.Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч шахар кенгаши томонидан ютукка эришганукитувчи ва укитувчилар фахрий ёрлик ва кимматбахо совгалар билан такдирландилар.

 

 

 

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Урганч шахар кенгаши тизимидаги    шаҳар маданият бўлимига қарашли марказларда  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига асосан Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар ва тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.   14 май куни Урганч шахар “Истиқлол” маданият марказининг концертлар залида тўгарак қатнашчиларининг хисобот концерт дастурлари тадбири ўтказилди.

Ҳалқимиз орасидан етишиб чиқаётган ёш иқтидор эгаларини излаб топиш, уларнинг имкониятларини тўла рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётида ўз ўринларини топишдаги муҳим ўрнини инобатга олган ҳолда, Рубоб, доира, ашула, анъанавий ижрочилик, халфачилик, рассомчилик, шашка ва рақс санъати ижрочилиги соҳасида Урганч шаҳар маданият бўлимига қарашли марказларда жорий йилнинг апрель ойигача
18 та тўгарак ташкил қилинган эди. 5 та ташаббусдан биринчиси — ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш вазифалари маданият сохасига берилгандан сўнг ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида тўгараклар бугунги кунда 28 тадан оширилиб булар марказлардагина эмас балки ёшларнинг ўзлари ўқиётган масканларга борилиб янги бепул қўшимча тўгараклар очилиб ёшларнинг қамрови 1200 нафардан оширилди.

Ушбу тадбир ёшларни тўгаракларга янада кенгроқ қамраб олишга, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишига, ва маданият ва санъатга янада қизиқишларини оширишга хизмат қилиши билан ахамиятлидир.

                     

Аждодларни  хотирлаш – муқаддас қадрият.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора- тадбирлари тўгрисида”ги ПК-4298-сонли қарорнинг  мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш,  “Хотира вақадрлаш куни”га тайёргарлик кўриш ва ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш,  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш  бўйича  Таьлим, фан вамаданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши комплекс тадбирларни ишлаб чикди. Шаҳар кенгаши тизимидаги меҳнат жамоаларида  ушбу байрамга бағишланган   “Аждодларни  хотирлаш – муқаддас қадрият”,” Эътибор ва ғамхўрлик- инсоний бурч” шиорлари остида учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмокда. Урганч шаҳридаги 3-сон  ҳамда  9-сон мактабларда кўп йиллар таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган фахрий устозларни қадрлаш ва эъзозлаш, мархум устозларни хотирлаш  мақсадида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда 76 нафар меҳнат фахрийлари қатнашдилар. Шаҳар кенгаши ҳамда иш берувчилар томонидан фахрийларга эсталик совғалари берилди.

Шаҳар кенгаши раиси:                                               С.К.Бердиева

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«ЎЗ КАСБИНИНГ МОҲИР ЭГАЛАРИ»

 кўрик танловининг тақдирлаш тадбири шахар босқичи ғолиблари 

 

Қадриятлари қадрланган юрт
Дунё миқёсида туризмнинг жадал ривожланаётгани, унинг янги қирралари ва турларини кашф этиш орқали кўпчилик мамлакатлар иқтисодиётнинг мустаҳкамланаётгани ҳеч кимга сир эмас.  Мамлакатимизда ҳам сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолар кўплиги боис мазкур соҳанинг ҳуқуқий асосолари изчил мустаҳкамланмоқда ҳамда туризмни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Ушбу йўналишдаги ишларда касаба уюшмаларининг ҳам фаоллигини ошириш, айниқса ички туризмни ривожлантириш борасида 2019 йилда хам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашинниг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури ижросини таъминлаш, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, меҳнаткашларнинг ижтимоий, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг маънавиятини янада юксалтириш ва юртимиздаги тарихий обидалар, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида жамоавий саёҳатлар уюштирилди.

Мамлакатимизда нишонланадиган умумхалқ байрамлари арафасида, 23-25 март кунлари Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч шахар кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 85 нафар ходимларнинг Бухоро ва Самарканд шахарларининг музейлари, зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларига саёҳатлари уюштирилди. Саёхатчиларнинг 29 нафари мехнат фахрийлари, 26 нафари ёшлар ва 68 нафари аёлларни ташкил килди. Саёхат ходимларда жуда катта  таассурот қолдирди.