Муносиб меҳнат – инсон фаровонлиги ва мамлакат  тараққиётининг асоси.

            Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар  кенгаши тасарруфидаги  таълим, фан, туризм, маданият ва спорт муассасаларида ходимларнинг қулай ва нормал ишлашлари, уларга хавфсиз ва қулай иш шароитини яратиш, меҳнатини муҳофаза қилиш мақсадида йил мобайнида муайян ишлар амалга оширилди. Меҳнат муҳофазаси борасидаги тадбирларнинг ўз вақтида бажарилаётганлиги туфайли ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса ҳолатларига йўл қўйилмади. Ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ҳодимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, шунингдек “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини таъминлаш  мақсадида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этиш” бўйича кўрик-танлов ўтказилди. Кўрик-танловда  шаҳар кенгаши тизимидаги 50 дан ортиқ  ташкилотлар қатнашдилар.

 Меҳнат  муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш  юзасидан  кўрик-танловининг шаҳар  босқичида  “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”  номинацияси бўйича вилоят санъат мактаб-интернати, “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича Урганч санъат КҲК  ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича Урганч шаҳар спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  ғолиб деб топилди. Кўрик-танловни шаҳар босқичида ғолиб деб топилган ташкилотлар кўрик-танловнинг вилоят босқичида қатнашиш учун тавсия қилиниб, ҳужжатлари тақдим этилди.

2019 йил 27 апрел куни бўлиб ўтган “Меҳнат  муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш  юзасидан  кўрик-танлови”нинг вилоят   босқичида  “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”  номинацияси бўйича вилоят санъат мактаб-интернати, Энг яхши корхона” номинацияси бўйича  Урганч Давлат университети ғолиб деб топилди ва Республика босқичига  йул олдилар. Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши тизимидаги бу ташкилотларга кўрик-танловнинг Республика босқичида ҳам омад кулиб боқсин.

 

 

           Шаҳар кенгаши раиси:                                       С.К.Бердиева