СОҒЛОМ РАҲБАР-СОҒЛОМ ҲОДИМ.

            Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳодимлар гимнастикасини ташкил этиш тўғрисида”ги Раёсат қарори ижроси юзасидан республика миқёсида, хусусан, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги таълим, фан, маданият, туризм ва спорт тизимидаги  қатор корхона ва ташкилотларда ҳодимлар гимнастикаси жорий этилган.

Жумладан, Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч  шаҳар кенгаши таркибидаги 105та  бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан 12317 нафар ҳодимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлиги ва фойдали иш коэффициентини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 26 апрелида “Соғлом раҳбар-соғлом ҳодим” шиори остида раҳбар ҳодимлар гимнастикаси ўтказилди.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуидаги  тадбирга  мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларининг 200 нафардан ортиқ  раҳбари жалб қилинди.

Тадбирдан мақсад, ҳар бир раҳбар ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотда ҳодимлар гимнастикасини ўзи ўрнак бўлган ҳолда мунтазам равишда мусиқа садолари остида фойдали гимнастик машқлар мажмуи билан шуғулланишларини ташкил қилишини тарғиб қилишдир. Айнан раҳбарлар билан ҳодимлар гимнастикасини ўтказиш  ҳодимлар билан муносабатларида ижобий самара бермоқда. Бу ўз навбатида ўз касбининг  жонкуярларининг  фарзандларимизга тетик ва толиқмай тарбия бериш имкониятини оширади.

Ҳодимлар гимнастикаси унча қийин бўлмаган комплекс  жисмоний машқлардан иборат эканлиги, уни ҳар куни ишдан ажралмаган ҳолда бажариш зарурлиги, бунинг натижасида ходимларнинг жисмоний ҳолати функционал яхшиланиши ва меҳнат самарадорлиги янада ошиши, энг асосийси бу машқлар иш жойида ва иш кийимида ўтказишга мослаштирилганлиги эътиборга моликдир.

 

Ақлий ва жисмоний юкламаларнинг оқилона тақсимланиши, соғлом турмуш тарзини юритиш ҳамда жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш инсон ҳаёти ва муваффақиятли фаолиятининг ажралмас бўлагидир.

Машғулот иштирокчилари таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг мехнат фаолиятини соғлом турмуш тарзи асосида олиб бориши, ходимлар гимнастикаси орқали саломатлигини яхшилаши, камҳаракатлик туфайли юзага келувчи турли касалликлардан сақланишга кўмаклашишда ходимлар гимнастикасининг муҳим эканлигини қайд этдилар. Шунингдек, ходимлар гимнастикасининг асосий мақсади – меҳнаткашлар саломатлигини мустаҳкамлаш, чарчаш ҳолатини камайтириш, касалланиш даражасини пасайтириш, бу орқали меҳнат унумдорлигини оширишдан иборат эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси

Урганч шаҳар кенгаши раиси                            С.Бердиева

    

Спортсевар  хамкасблар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар ташкилотлари 8-Март Халқаро хотин-қизлар байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч шахар кенгаши   ходимларни, айниқса касаба уюшма аъзоларининг аксарият қисмини ташкил қилувчи аёлларни спортга кенг жалб қилиш, улар орасида спортнинг оммавийлигини ошириш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмокда.

2019 йилда шахар кенгаши  тизимида меҳнат қилаётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида, хусусан, таълим, фан,  маданият, спорт ва туризм   соҳаларида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни   жисмоний-тарбия ва спортга янада  кенгроқ жалб қилиш, спортнинг миллий ва оммавий турларни ривожлантириш ва бу орқали аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар бир оилага аёл, она орқали жисмоний тарбия ва спортнинг кириб боришини таъминлаш, шу билан бирга соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва тарғиб қилиш ҳамда 8-март халқаро Хотин-қизлар байрамини кенг ва кўтаринки руҳда ўтказиш  мақсадида    Стол тенниси   бўйича  6 март куни Урганч шахридаги 93-сон мактаб-интернат спорт мажмуасида мусобака ўтказилди. Мусобакада 20 та бошлангич ташкилотлардан 40 нафар аёллар катнашдилар. Мусобака кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.  Мусобакада 32-сон мактаб-интернат,  94-сон мактаб-интернат,  96-сон мактаб –интернат, 2-сон мусика мактаби, шахар маданият бўлими хамда “Оила” маркази Хоразм вилояти бошқармаси вакиллари ғолибликни қўлга киритдилар. Тадбирда Таьлим, фан ва маданият   ходимлари    касаба уюшмаси  Республика   кенгашининг Хоразм вилояти     бўйича  масьул ташкилотчиси  М.Рахимова катнашди ва ғолибларни Шаҳар Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.

 

Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси     С.Бердиева 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Аёллар спартакиадаси спорт мусобақаларидан фотолавҳалар